Ўзбек театр ва кино санъатининг таниқли ижодкори, иқтидорли актриса, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова шифохонага тушди. Бу ҳақда актрисанинг қизига таяниб, «Qalampir.uz» хабар берди.
Маълумотларга қараганда, Холиқова 22 январь куни тоби қочгани боис Тошкентдаги 1-сонли Марказий клиник шифохонага олиб кетилган. Шифокорларнинг ташхисига кўра, Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан кечирган ва зудлик билан шифохонанинг жонлаштириш бўлимига жойлаштирилган.
Муқаддас Холиқова 2013 йилда ҳам юрак хуружига чалинган эди. Даво чоралари кўрилгач, актриса яна ишига қайтди. Ўзбек миллий академик драма театрининг энг кўзга кўринган актрисаларидан саналган Муқаддас Холиқованинг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқовага мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган"
Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди?
Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”