1 434
Хитой ҳукумати хорижий активларини АҚШ санкцияларидан ҳимоялаш йўлларини муҳокама қилмоқда
Фото: Reuters
Хитой ҳукумати банк вакиллари билан бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишда Хитойнинг хориждаги активларини АҚШнинг Россияга нисбатан жорий қилган санкцияларига ўхшаш эҳтимолий санкциялардан ҳимоя қилиш йўлларини муҳокама қилди. Бу ҳақда учрашувдан хабардор манбаларга таяниб, The Financial Times хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, 22 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда Хитой Марказий банки ва Молия вазирлиги, шунингдек, мамлакатда фаолият юритувчи барча йирик маҳаллий ва халқаро банклар вакиллари иштирок этган.
Учрашувда, Хитойга нисбатан санкциялар қўлланилиши мумкин бўлган аниқ сценарийлар муҳокама қилинмаган, бироқ Хитой расмийлари «минтақавий ҳарбий можаро ёки бошқа инқироз юзага келган тақдирда» чекловчи чоралар қўлланилиши мумкинлигидан қўрқмоқда.
Санкция қўлланилиши сабабларидан бири, деб ёзади ФТ, Хитойнинг Тайванга ҳужуми бўлиши мумкин. Бу ҳолатда «дунё ва Ғарб иқтисодиётини ажратиш анча оғриқли бўлади, чунки Хитойнинг иқтисодий таъсири бутун дунёга таъсир қилади» деди нашр суҳбатдошларидан бири.
Манбалардан бирининг таъкидлашича, Хитой иқтисоди Россиядек хориждаги активларининг музлатилиши ёки банкларини SWIFT тизимидан ўчирилишига тайёр эмас. «Учрашувда ҳеч ким бу муаммога яхши ечим топа олмади», деди у. Хусусан, экспортчиларнинг ички бозорда сотиши керак бўлган валюта тушумлари улушини ошириш, шунингдек, Хитой фуқароларининг чет элга чиқиши ёки мамлакат ташқарисидаги харажатлари учун йилига сотиб олиши мумкин бўлган 50 минг доллар квотани қисқартириш таклиф этилди.
Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари Хитой иқтисодиётининг катталиги ва АҚШ билан яқин алоқаларини ҳисобга олган ҳолда Қўшма Штатлар Хитойга қарши санкциялар қўллашга журъат этишига шубҳа билдирди.
АҚШда, дея эслатади ФТ, Хитойнинг 1,5 триллион долларлик олтин-валюта захиралари сақланади. Украинага босқин сабаб Россияга қарши санкциялар киритган мамлакатларда Россиянинг жами 300 миллиард долларга яқин валюта захиралари бор эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда