15:17 / 02.05.2022
1 274

Боррелл Кулеба билан Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди

Боррелл Кулеба билан Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан телефон орқали мулоқот қилиб, мамлакатга ёрдам кўрсатиш ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкцияларини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилган. Бу ҳақда сиёсатчи «Твиттер»даги микроблогида ёзди.

«Биз Дмитрий Кулеба билан Европа Иттифоқининг Украинага кўрсатаётган ёрдамини муҳокама қилиш учун гаплашмоқдамиз. Кейинги санкциялар пакети устида иш давом этмоқда. Май ойида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи — Украина ҳамкорлик кенгаши алоқаларимизни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этади», деди у.

Шу билан бирга, Боррел Мариуполдаги вазият жуда ёмонлигини, шошилинч гуманитар эвакуация зарурлигини қўшимча қилди.

Мариуполь — Украинанинг Донеск вилоятида жойлашган Азов денгизи соҳилидаги энг йирик шаҳар. Бу минтақадаги металлургиянинг асосий марказларидан бири ҳисобланади ва йирик порт шаҳри ҳамдир. Шаҳарда иккита йирик қора металлургия корхонаси — Илич номидаги металлургия комбинати ва «Азовстал» заводи, шунингдек, «Азовмаш» машинасозлик корхонаси жойлашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боррелл Кулеба билан Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди