Фото: «Pravda»
Рим папаси Франциск Украинадаги вазиятни ҳал этиш учун Россия президенти Владимир Путин билан кўришмоқчи ва бунинг учун Москвага учишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 3 май куни «Corriere della Sera» газетаи ёзди.
Франциск айтишича, Россия Украинага қўшин киритганидан сўнг, 20 кун ўтиб (15 мартда — таҳр.), ўз кардиналидан Путинга учрашмоқчи эканлигини етказишни сўраган.
Ватикан ҳануз Россиянинг жавобини кутяпти. Рим папаси Путин билан учрашувдан умидини узгани йўқ. Понтифик шу билан бирга «Россия давлат раҳбари ҳозирги пайтда ушбу учрашувни ўтказа олмаслиги ва ўтказмаслиги мумкинлиги»ни ҳам инкор этмаган.
Франциск Москвага бормасдан туриб Киевга ташриф буюрмаслигини ҳам қўшимча қилди. «Боришим керак эмаслигини (Киевга) сезяпман. Мен аввал Москвага боришим, Путин билан учрашишим керак», — деди Рим папаси.
Хабарда ёзилишича, сиёсий сабаблар туфайли Рим папаси Франциск ҳамда Москва ва Бутун Рус патриархи Кириллнинг 2022 йил 14 июнига белгиланган учраши бекор қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда