НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан Финляндия ва Швециянинг алянсга аъзолик масалаларини муҳокама қилди. У твиттер саҳифасида музокаралар тафсилотларини ошкор қилди.
Столтенберг суҳбат чоғида блокнинг очиқ эшиклар сиёсати муҳимлигини таъкидлаганини қайд этди. «Биз алянсдаги барча аъзоларнинг хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларини ҳисобга олиш зарурлигига келишиб олдик», дейди у.
Якунда бош котиб томонлар ечим топиш учун музокараларни давом эттиришга келишиб олганликларини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 16 май куни Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида Швеция ҳамда Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиб киришига қарши эканини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади