1 575
Time журнали Путин ва Зеленскийни дунёнинг энг кучли таъсирга эга одамлари рўйхатига киритди
Фото: EPA
Британиянинг Time журнали Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Володимир Зеленскийни дунёнинг энг кучли таъсирга эга 100 одами рўйхатига киритди.
Владимир Путин тўғрисидаги матнни колонияда жазо ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалний ёзди. Навалнийнинг фикрича, Путиннинг «ҳақиқий миссияси» — барчага: жаҳон етакчиларидан тортиб оддий одамларгача сабоқ бериш. У ғарб раҳбарлари Путиннинг Россия ичидаги сиёсатига қарамасдан у билан халқаро форумларда мулоқот қилгани ва янги энергетика шартномалари имзолаганига эътибор қаратди. «Путин бизга «ўрдак ҳақидаги тест»ни эслатди: агар нимадир ўрдакка ўхшаса, ўрдакдек сузса ва ўрдакдек сайраса – у ўрдак бўлиши мумкин», — дея хулоса қилган Навалний.
Зеленский тўғрисидаги матнни АҚШ президенти Жо Байден ёзди. Унинг фикрича, Украина аҳолиси Зеленский қиёфасида «ўз жасорати ва матонатларига мос раҳбарни топишган». «Ҳар сафар гаплашганимизда, президент Зеленскийнинг овозида ўз халқи олдидаги бурчига ишонадиган ва шундай қоронғи вақтда ўз халқини олдинга бошловчи тантанали масъулиятини ҳар куни бажарадиган чарчоқ билмас қатъиятли инсон овозини эшитаман», — деб ёзди Байден.
Байденнинг ўзи ҳам Time рўйхатидан жой олди, у ҳақдаги матнни собиқ президент Билл Клинтон ёзди. Шунингдек, Time рўйхатига комик Жо Роган, ХХР раиси Си Цзинпин, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Германия канцлери Олаф Шолц, Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ва Чилининг 36 ёшли президенти Габриэл Борич киритилди.
Улардан ташқари, «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов, хонанда Адел, актёр Киану Ривз, теннисчи Рафаэл Надал, Apple раҳбари Тим Кук ва Европа марказий банки президенти Кристин Лагард ҳам дунёнинг энг кучли таъсирга эга одамлари рўйхатидан жой олди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади