08:55 / 24.05.2022
1 318

Зеленский урушни қўллаб-қувватлаган фуқароларнинг мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Зеленский урушни қўллаб-қувватлаган фуқароларнинг мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Фото: Yandex
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг мамлакатга бостириб киришини қўллаб-қувватлаганларнинг мол-мулки ва активларини мусодара қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

Тегишли қонун лойиҳаси 12 май куни Олий Рада томонидан қабул қилинган. У жисмоний ёки юридик шахсга тегишли бўлган мол-мулкни, шунингдек, улар бевосита ёки билвосита тасарруф этадиган мол-мулкни давлат даромадига ундириш тарзидаги санкцияларнинг янги турини белгилайди.

«Босқинчиларнинг Украинага қарши тажовузини у ёки бу тарзда қўллаб-қувватловчи ҳамда санкциялар остидаги шахсларнинг активларини аниқлаш ва мусодара қилиш тартиби Украина бюджетини душманлар ҳисобига тез ва самарали тўлдиради. Қонунда ушбу жараён учун масъул бўлган органларга аниқ кўрсатмалар берилган. Мен ундаги барча иштирокчиларнинг самарали ҳамкорлигига умид қиламан», — дейилади Украина президенти сайтида.

Март ойи бошида Олий Рада Россиянинг Украина ҳудудидаги мулкини мажбурий мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилганди. Ҳужжат россиялик юридик ва жисмоний шахсларнинг Украинадаги мол-мулки ва молиявий ресурсларини миллийлаштиришни назарда тутади. Май ойи бошида Украинадаги «Сбербанк» ва «ВЕБ.РФ» давлат корпорациясининг шўъба корхоналари активларини мусодара қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский урушни қўллаб-қувватлаган фуқароларнинг мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади