1 316
«Тинчликка ҳеч қандай умид кўрмадим» — Италия бош вазири Драги Путин билан суҳбати ҳақида
Фото: Getty Images
Италия бош вазири Марио Драгининг айтишича, у Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқоти давомида «тинчликка ҳеч қандай умид кўрмаган». Драги бу ҳақда журналистнинг саволига жавобан гапирди.
26 май куни Драгининг Путин билан бўлиб ўтган суҳбатида, аввало, Украинадан дон етказиб беришнинг тўсиб қўйилиши сабаб юзага келаётган глобал озиқ-овқат инқирози хавфи ҳақида гап кетган.
Драгининг сўзларига кўра, Путин Украина портлари Киевнинг айби билан тўсиб қўйилганини, украиналиклар гўёки портларга олиб борадиган йўлларни миналаштирганини айтган. Италия бош вазири вазиятни сув ҳудудини тозалаш ва Россиянинг портларга ҳужум қилмаслик ҳақидаги кафолати билан ҳал қилиш мумкин, деб ҳисобламоқда.
Кремлнинг баёнотига кўра, Путин Драгига «Россия Ғарбнинг сиёсий мотивларга асосланган чекловларини олиб ташлаши шарти билан дон ва ўғит экспорти орқали озиқ-овқат инқирозини енгишга улкан ҳисса қўшишга тайёрлигини» айтган.
Драги апрель бошида Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида Путин билан телефон суҳбатларини «фойдасиз» деб ҳисоблай бошлаганини айтганди. У Путиндан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришни сўраганда, Россия президенти «Ҳали вақти келмади» деб жавоб қайтарган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади