Фото: Global Look Press
Канада ҳукумати Россиянинг Украинага босқини муносабати билан санкцияларга дучор бўлган россияликлар рўйхатини кенгайтирди.
Канада ҳукумати веб-сайтига кўра, «қора рўйхат»га яна 22 киши киритилган.
Улар орасида «Националная медиа группа» директорлар кенгаши раҳбари Алина Кабаева, «ВТБ» ва «Сбербанк» бошқаруви аъзолари (жумладан, ўз лавозимини тарк этган уч киши), шунингдек, Alfa Bank асосчиси Михаил Фридманнинг қизлари Лариса ва Екатерина Фридманлар бор.
Май ойи ўрталарида Буюк Британия Алина Кабаева ва Россия президенти Владимир Путиннинг яқин ҳамкорлари деб ҳисобланган бошқа бир қатор шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилганди. Британия санкциялар рўйхатига, хусусан, Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Очеретная, амакиваччаси Игорь Путин ва унинг ўғли Роман киритилган.
Апрель ойи бошида АҚШ «Путиннинг вояга етган қизлари» Катерина Тихонова ва Мария Воронцовага нисбатан санкциялар жорий қилганди.
Апрель охирида The Wall Street Journal манбалари АҚШ расмийлари Алина Кабаевага қарши санкциялар пакетини тайёрлагани, бироқ Владимир Путиннинг «агрессив» муносабат билдиришидан қўрқиб, уни амалга оширишни кейинга сургани ҳақида хабар берган.
Ғарб давлатлари Кабаевани Путин билан «яқин муносабатда», деб ҳисоблайди. АҚШ расмийларининг фикрича, Кабаева Путиннинг «камида уч нафар фарзанди»нинг онаси ва у «Путиннинг хориждаги шахсий бойлигини яширишда» муҳим рол ўйнаётган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди