Фото: AP Photo
Германия ҳукумати Украинага IRIS-Т ўрта масофали зенит-ракета мажмуаларини етказиб беришга қарор қилди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц Бундестаг (парламент)да бундесвер (қуролли кучлар) учун махсус фонд яратиш масаласи бўйича мунозаралар чоғида маълум қилди, деб ёзади «РБК». Ушбу фонд Киевга қурол-яроғ учун маблағларни ҳам ўз ичига олади.
«Шу тариқа, биз Украинага бутун бир йирик шаҳарни ҳимоя қилиш имкониятини берамиз», — деди Шольц ва бу Германиянинг энг замонавий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими эканини қўшиб қўйди.
Канцлернинг қўшимча қилишича, яқин ҳафталар ичида Киев 12 та «дунёдаги энг замонавий ўзиюрар гаубица»ни қўлга киритади, бу Нидерландия билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади, украиналик ҳарбийларни тайёрлаш эса бир неча кунда якунланади. Шунингдек, Берлин Вашингтон билан биргаликда Украина томонига баравар ўт очиш ракета тизимларини етказади, бироқ уларнинг масофаси Россияга зарбалар бериш имконини бермайди. Бундан ташқари, Киев душманнинг миномётлари, гаубицалари ва реактив артиллериясини аниқлашга қодир кузатув радарларига эга бўлади, деди Шольц.
Буларга қўшимча тарзда, Украинага «Гепард» танкларини топширишга тайёргарлик кўрилмоқда, Киевдагилар айнан шуни қўлга киритиш истагини билдирган эди. «Бу жуда оғир қурол-яроғ», — дея таъкидлади Шольц.
Германия канцлери Украинадаги воқеалар қурбонларини ва шаҳарлар вайрон бўлаётганини кўриш ҳамма учун оғир эканини айтди. «Путин бу урушда ғолиб бўлмаслиги керак ва ундай бўлмайди ҳам», — дея таъкидлади у. Шольцнинг сўзларига кўра, Германия февраль охиридан буён Украинага 15 миллиондан ортиқ патрон, 100 мингта қўл гранатаси ва 5 мингдан зиёд танкка қарши миналарни етказиб берган, мамлакат ҳукумати Россия махсус операцияларининг энг бошидан буён «узлуксиз етказиб беришлар»ни амалга оширмоқда.
13 май куни Германия ҳукумати томонидан Украинага IRIS-T SLM тизимлари берилиши муҳокама қилинаётгани ҳақида баъзи ОАВлар ўз манбаларига таяниб маълум қилган эди. IRIS-T SLM ракеталари парвози энг кўпи билан 40 километргача парвоз қилиши мумкин, улар 20 километргача баландликда учаётган нишонларга бориб тегиши мумкин. Берлин тизимлар Киевга ноябрда жойлаштирилиши мумкин, деб тахмин қилаётгани айтилганди.
Айни пайтда АҚШ президенти Жо Байден унинг мамлакати Украинага илғор қурол-яроғ тизимларини, шу жумладан, Stinger кўчма зенит ракета мажмуаларини, Javelin танкка қарши мажмуаларини, шунингдек, артиллерия ва Ми-17 вертолётларини етказиб беришда давом этишини маълум қилди.
Шунингдек, у Россия ядро қуролидан фойдаланмоқчи эмаслиги ҳақида фикр билдирди. «Биламан, бутун дунёдаги кўплаб одамлар ядро қуроли қўлланилишидан хавотирда. Айни пайтда Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш нияти борлигини кўрсатувчи ҳеч қандай белгилар йўқ», — деди АҚШ президенти.
31 май куни АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Киевга Россия ҳудудига етиб бора оладиган ракета комплексларини бермаслигини айтган эди. Эртаси куни The New York Times газетасига берган баёнотида у Киевга «жанг майдонидаги асосий нишонларга аниқроқ зарба бериш» имконини берадиган илғор ракета тизимлари ва ўқ-дорилар етказиб берилишини эълон қилди.
Оқ уй Украинага M142 HIMARS МLRS’ни ўз ичига олган янги 700 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини айтди. Байден маъмурияти Украина ҳарбийлари улардан Россиядаги нишонларга зарба беришда фойдаланмаслиги кераклигини таъкидлади.
Россия ТИВ Украинага Россия ҳудудига етиб бора оладиган қурол-яроғ етказиб берилиши «кескинлашув сари катта қадам» бўлишидан огоҳлантирган. Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов, ўз навбатида, Қўшма Штатлардан Украинани қурол-яроғ билан таъминлашни бас қилишни талаб қилган.
Зеленский эса Россия ҳудудига ҳужум қилиш эҳтимолини рад этди. Украина узоқ масофага мўлжалланган қуролларни Россиядаги нишонларга ҳужум қилиш мақсадида эмас, балки ўз мудофааси учун сўрамоқда, деди у. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар