Фото: Коммерсантъ
Афина олимпиадаси чемпиони Алина Кабаева Европа Иттифоқи санкциясига учради. Ўзбекистонда туғилган бадиий гимнастика бўйича кўп марта жаҳон чемпиони аввалроқ Британия санкция рўйхатига ҳам тушганди.
Европа Иттифоқи деярли бир ой давомида муҳокама жараёнида бўлган Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини эълон қилди. Нефт эмбаргоси борасида Венгриянинг қаршилиги сабаб қабул қилиниши чўзилиб кетган бу галги санкцяия рўйхатига 65 нафар Россия ва Беларус фуқаролари, 18 та юридик шахс киритилган.
«Қора рўйхат»да «Яндекс» асосчиси Аркадий Волож, фигурали учиш бўйича Турин олимпиадаси чемпиони Татяна Навка ва бадиий гимнастика бўйича Афина олимпиадаси чемпиони Алина Кабаева каби машҳур номларни кўриш мумкин. Навка Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хотини ҳисобланади. Уларнинг фарзандлари Елизавета ҳамда Николай ҳам санкцияга учраган.
«Роснефт» собиқ раҳбари Эдуард Худайнатов, миллиардер Андрей Мелниченконинг хотини Александра Мелниченко, миллиардер Алексей Мордашовнинг хотини Марина Мордашова, тадбиркор Евгений Пригожиннинг ўғли Павел ҳам сенкцияга учраган.
Санкциялар рўйхатида яққол кўзга ташланадиган россиялик Алина Кабаева ҳисобланади. Олдинроқ Британия санкцияларига учраган Кабаева Россия президенти Путин билан яқин муносабатда экани айтилади. Wall Street Journal нашри Кабаеванинг Путиндан камида уч нафар боласи борлигини ёзган.
Санкцияга тушган корхоналар рўйхатида «Камаз», «УАЗ», «Военторг» кабиларни учратиш мумкин. ЕИ жорий қилган санкцияларнинг олтинчи пакетидаги асосий чеклов Россия нефтига қаратилган. Унга кўра, эндиликда иттифоқ давлатлари денгиз орқали Россиядан нефт сотиб олмайди. Фақат Венгрия, Чехия ва Словакия каби денгизга чиқа олмайдиган давлатлар истисно тариқасида «Дружба» қувурли ўтказгичи орқали Россиядан нефт олишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди