АҚШ Украинага ҳар ой 1,5 млрд доллардан ажратишга қарор қилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
АҚШ Украинага ҳар ой 1,5 млрд доллардан ажратишга қарор қилди
Фото: «ТАСС»
Вашингтон Украина ҳукумати фаолиятини қўллаб-қувватлаб туриш учун Киевга ҳар ой 1,5 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Дерек Хоган Уилсон таҳлил марказидаги дискуссияда.

«Биз бу мақсадга турли механизмлар орқали аллақачон 1 миллиард доллар ажратдик, ва тўрт-беш ой мобайнида ҳар ой тахминан яна 1,5 миллиард доллардан йўналтирмоқчимиз», — деди Хоган.

21 май куни АҚШ президенти Жо Байден 2022-молия йилида Киевга 40,1 миллиард доллар ажратишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини имзолаганди. Bloomberg аниқлик киритишича, 6 миллиард доллар Киевга хавфсизлик соҳасида тўғридан-тўғри кўмак бўлади, 8,8 миллиард доллар иқтисодий кўмак сифатида, 9,05 миллиард доллар Пентагон томонидан берилган қурол-яроғ захирасини тўлдиришга, 4 миллиард доллар Украинага қурол етказиб бераётган бошқа мамлакатларга, 4,35 миллиард доллар глобал озиқ-овқат ва гуманитар ёрдам учун, 700 миллион доллар эса Давлат департаменти томонидан озиқ-овқат молиялаштирувига йўналтирилади.

1 июнь куни Байден Украинага ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги, 700 миллион долларлик пакети тақдим этилишини эълон қилди, унга HIMARS баравар ўт очиш тизимлари ва уларнинг снарядлари киради.

Кейинроқ Politico хабар топишича, АҚШ конгресси аъзолари президент маъмуриятидан Украинага ёрдам учун ажратилган 40 миллиард долларнинг сарфланиши юзасидан ҳисобот талаб қилган.

Россия ҳарбий операцияси бошланганидан буён Америка ҳукумати Украинага хавфсизлик соҳаси учун қарийб 3,9 миллиард доллар йўналтирган, деб маълум қилган Пентагон.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?