22:55 / 14.06.2022
3 434

Си Цзиньпин Тайванга бостириб киришга рухсат берувчи ҳужжатга имзо қўйди

Си Цзиньпин Тайванга бостириб киришга рухсат берувчи ҳужжатга имзо қўйди
Фото: Global Look Press
Хитой етакчиси Си Цзиньпин ҳарбий кучлардан «ноҳарбий» мақсадларда фойдаланишга рухсат берувчи директивани имзолади. Radio Free Asia порталига кўра, шу йўл билан Пекин уруш эълон қилмасдан «махсус операция» ниқоби остида Тайванга бостириб киришга тайёрланиши мумкин.

Маълум бўлишича, фармон 15 июндан кучга киради ва асосий принциплар: қўшинларни ташкил этиш, бошқариш, операциялар турлари, тезкор таъминлаш ва сиёсий ишларни, шунингдек, жанговар топшириқларни бажаришни тартибга солади.

Шу билан бирга, ҳужжатда белгиланган мақсадлар қаторига миллий суверенитет, минтақавий барқарорликни сақлаш ҳамда махсус операцияларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солиш ҳам киради.

Ушбу хабар Украина президенти Владимир Зеленский Тайван бўғозидаги ҳарбий ҳаракатлар таҳдидини дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирганидан кейин пайдо бўлди. Аввалроқ Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе, Хитой Тайванни ундан «ажратиб олиш»га қарши «ҳар қандай қиймат эвазига ва охиригача» курашишини айтганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзиньпин Тайванга бостириб киришга рухсат берувчи ҳужжатга имзо қўйди