Россия иқтисодиёти 10 йилдан кейингина ўзига келиши тахмин қилинди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Россия иқтисодиёти 10 йилдан кейингина ўзига келиши тахмин қилинди
Санкцияларга учраган Россия иқтисодиёти яқин 10 йил ичида ўзига келмайди. Бу ҳақда Сбербанк раҳбари Герман Греф маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россияга қарши санкция қўйган давлатлар Россия экспортининг 56 фоизини, импортининг 51 фоизини ташкил қилади. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 15 фоизига таҳдиддир.

Грефнинг фикрича, Россия иқтисодиёти санкциялар фонида мутлақо кутилмаган мослашувчанликни кўрсатди.

- Ҳеч ким иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва мослаштириш бундай тезликда амалга ошишини кутмаган эди, — дейди у.

Грефнинг сўзларига кўра, Россияда иқтисодиёти 2022 йилда сезиларли пасайишга учрайди, бу 2023 йилда ҳам кичикроқ миқёсда давом этади.

- Бу иқтисодиётни янги шароитларга мослаштириш нархи. 2024 йилдан бошлаб, катта эҳтимол билан иқтисодий ўсиш бошланади, унинг сифати ва тезлиги иқтисодий сиёсат қанчалик самарали бўлишига боғлиқ, — деб тушунтиради у.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?