Муфтий Украина ҳимояси учун жангга киришди
1 дақиқа ўқиш3.4K

Украина "Умма" мусулмонлари идораси муфтийси Саид Исмагилов лавозимидан истеъфо бериб, ҳарбий ҳаракатларга қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақида у Facebook саҳифасида пост қолдирган.
Унинг сўзларига кўра, Исмагилов баҳорда муфтийлик лавозимини тарк этиб, ўзини илм ва уммат хизматига бағишлашни режалаштирган, бироқ рус аскарларининг Украинага ҳужуми барча режаларни ўзгартириб юборди.
"Бу уруш мен учун кутилмаган бўлди, демайман. Мен декабрь ойидан бери мудофаа батальонида машғулот ўтказиб келаётган эдим. Кремль ҳаракатларида ижобий томонга ўзгариш, мўъжиза юз бериши мумкинлигига 1 фоиз бўлса-да умидим бор эди, аммо ундай бўлмади. Шунинг учун Б режа, яъни жанг қилишга қарор қилдим", - дейди Исмагилов.
Саид Исмагилов 1978 йил Украинанинг Донетск вилоятида туғилган. У "Умма" мусулмонлари идорасида муфтий лавозимида 2012 йилдан бери фаолият олиб борган.

- #Муфтий Исмагилов
- #Украина Умма
- #Жангга Қўшилиш
- #Мудофаа Батальони
- #Рус Аскарлари
- #Истефо Бериш
- #Украина
- #Муфтий
- #Харбий Ҳаракатлар
- #Исломи Хизмат
- #Умма Мусулмонлари
- #Жанг Қилиш
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…