Украинани тиклашга қанча пул кераклиги ҳисобланди

1 дақиқа ўқиш1.9K
Украинани тиклашга қанча пул кераклиги ҳисобланди
Вайрон қилинган Ирпен (Украина).
Фото: Миша Жос / Facebook

Россия босқинидан сўнг вайрон қилинган Украинани тиклашга 1 триллион еврогача (1,1 трлн доллар) маблағ керак бўлади. Бу ҳақда Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Ҳойерга асосланиб «Bloomberg» хабар берди.

«Нега триллион дедим? Чунки Украинадаги вайроналик даражасини кўрарканман, ижтимоий тармоқларда тарқалган рақамларни ҳақиқатдан узоқ деб ҳисоблайман», — деди Ҳойер Франкфуртдаги брифингда. Энг катта ёрдамни Европа кўрсатиши керак, таъкидлади у.

Нашрга кўра, ЕИ етакчилари 23-24 июнь кунлари Брюсселда йиғилиб, Украинани тиклаш ҳамда унинг блокка аъзолик масаласини муҳокама қиладиган тадбирда ҳам ушбу рақамлар тилга олинади.

Июль ойида Швейцариянинг Лугано шаҳрида ўтадиган Украина бўйича конференцияда Киев мамлакатни тиклаш режасини тақдим этиши кутиляпти.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?