Фото: Picture Alliance
Саҳрои Кабирдан жанубда Африка давлатларидан бўлган 2000 га яқин киши Марокаш ва Испаниянинг Мелилья эксклави ўртасидаги чегарани кесиб ўтишга уринди. 18 муҳожир ҳалок бўлди, кўплари яраланди.
24 июнь, жума куни Саҳрои Кабирдан жанубда Африка мамлакатларидан келган 2 мингга яқин одам Марокаш ва Испаниянинг Мелилья эксклав шаҳри ўртасидаги чегарани кесиб ўтишга уринди. 18 муҳожир ҳалок бўлди, кўплари яраланди.
Испания ҳукуматининг Мелильядаги ваколатхонаси маълумотларига кўра, Африка давлатларидан келган муҳожирлар чегара тўсиқларига штурм уюштириб, Испания эксклави ҳудудига киришга уринган. Тахминан 130 киши Мелильяга киришга муваффақ бўлди. Гувоҳлар «яхши ташкил этилган ва тажовузкор» бўлган «катта гуруҳ» ҳақида хабар берди. Марокаш хавфсизлик кучлари испан чегарачилари билан биргаликда муҳожирларни ортга қайтаришга уриниб кўрган.
Марокаш томони вакили ҳалок бўлганлар сонини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, муҳожирларнинг бир қисми панжарадан қулаган. 200 дан ортиқ одам, жумладан, 140 нафар хавфсизлик ходими ва 70 нафардан ортиқ муҳожир жароҳат олган.
Шу йилнинг март ойида ҳам бир неча юзлаб муҳожирлар Мелильядаги чегара тўсиғидан ўтиб кетишга муваффақ бўлган. Африка ҳудудида Испаниянинг иккита эксклави Сеута и Мелилья Европа иттифоқининг Африкада ягона қуруқликдаги чегаралари бўлиб, бу уларни Европага яхшироқ ҳаёт учун кўчиб ўтишга умид қилаётган одамлар учун магнитга айлантиради. Эксклавлардаги чегара тўсиқлари тиканли симлар, видеокамералар ва блокпостлар билан жиҳозланган. Бироқ, улардан ўтиб кетишга қаратилган уринишлар тўхтамаяпти.
Март ойида, Марокашнинг Ғарбий Саҳро сиёсати бўйича узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг, Испания ҳукумати биринчи марта Марокаш бошчилигидаги режани қабул қилиб, Марокаш суверенитети остида Ғарбий Саҳрога маълум даражада автономия беришни ўз ичига олган кўп йиллик дипломатик инқирозга барҳам берди.
Ўшандан бери Испания ва Марокаш ўртасида паром қатнови қайта тикланди ва Испания эксклавларида Испания ва Марокаш полицияси ўртасида ҳамкорлик дастурлари ишга туширилди.
Испания бош вазири Педро Санчес яқинда Мадрид «ноқонуний миграция фожиасидан босим воситаси сифатида фойдаланишга» тоқат қилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ноқонуний иммиграция НАТО давлатлари вакиллари июнь ойи охирида Испания пойтахтида бўлиб ўтадиган саммитга йиғилганда, альянснинг жанубий қисмидаги хавфсизликка таҳдидлар рўйхатида бўлиши керак, деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи