16:00 / 30.06.2022
1 109

Лондон Украинага яна 1 млрд фунт стерлинг қийматида ҳарбий ёрдам беради

Лондон Украинага яна 1 млрд фунт стерлинг қийматида ҳарбий ёрдам беради
Буюк Британия Украинага ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада кенгайтирмоқда. 29 июнь, чоршанба куни кечқурун Лондондаги ҳукумат қўшимча 1 миллиард фунт стерлинг (1,2 миллиард евродан озроқ) тақдим этилиши ва шу тариқа, Киевга ёрдам деярли икки баравар кўпайишини эълон қилди, дея хабар бермоқда ғарб ахборот агентликлари.

Ушбу ҳаракат мамлакатга Россия босқинидан мудофаа ҳолатидан ҳужум операцияларини кучайтиришга ёрдам беришга қаратилган. Гап ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, учувчисиз учиш аппаратлари ва радиоэлектрон кураш учун ускуналар етказиб бериш ҳақида бормоқда.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 30 июнь куни Мадридда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида молиялаштириш ҳажмини ошириш ҳақида маълум қилиши режалаштирилган. Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин кутган ҳарбий муваффақиятлар йўқлиги фонида, Россиянинг Украинага ҳужумлари «борган сари ваҳшийликка» айланиб бормоқда.

Умуман олганда, Даунинг-стрит маълумотларига кўра, Буюк Британия Украинага 2,3 миллиард фунт стерлинг миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишга ваъда берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон Украинага яна 1 млрд фунт стерлинг қийматида ҳарбий ёрдам беради