17:47 / 30.06.2022
1 331

Украина ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олган Сурия билан алоқаларни узади

Украина ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олган Сурия билан алоқаларни узади
Фото: «ТАСС»
Украина Суриянинг Донецк ва Луганск халқ республикаларини (ДХР ва ЛХР) тан олиш қароридан кейин бу мамлакат билан барча алоқаларини узади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўз Telegram-каналида ёзди.

«У ҳолда Сурия билан ҳеч қандай алоқалар бошқа бўлмайди, Сурияга қарши санкция босими эса, аксинча, янада каттароқ бўлади», — деди у.

29 июнь куни SANA агентлиги ва Сурия давлат телевидениеси Ташқи ишлар вазирлигидаги расмий манбага таяниб мамлакатнинг ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш қарори ҳақида эълон қилди. Сурия томони ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва дипломатик алоқалар ўрнатиш борасида иккала республика билан боғланиши қайд этилди.

Сурия ДХР мустақиллигини тан олмоқчилиги ҳақида июнь ўрталарида республика раҳбари Денис Пушилин маълум қилган эди. Жараён бошлангани ҳақида Сурия президенти Башар Асад ДХР делегациясининг Дамашққа ташрифи чоғида эълон қилган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Сурия томонидан Донбасс республикаларининг тан олинишини олқишлашини айтди.

Россия ДХР ва ЛХРни мустақил давлатлар сифатида 21 февраль куни тан олган эди. Айни пайтгача Донбасс республикалари мустақиллигини Россиядан ташқари, Абхазия ҳам тан олган.

Республикаларни тан олганидан кейин бир неча кун ўтиб, Россия Украинани «демилитаризация ва денацификация қилиш» (қуролсизлантириш ва нацизмни йўқ қилиш) бўйича ҳарбий операция бошлади. Зеленский Россиянинг республикалар мақоми бўйича қарорини тан олмади ва махсус операцияга жавобан умумий сафарбарлик эълон қилиб, ҳарбий ҳолат режимини киритди. Шунингдек, Киев Москва билан дипломатик алоқаларни ҳам узди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олган Сурия билан алоқаларни узади