18:30 / 18.07.2022
1 720

Қозоғистондаги тартибсизликлар: 545 кишига суд ҳукми ўқилди

Қозоғистондаги тартибсизликлар: 545 кишига суд ҳукми ўқилди
Олмаота, Чимкент ва Ақтўбе, Атирау, Олмаота, Жамбил, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятларида тартибсизликлар, давлат объектларини ўт қўйиш, мулкни вайрон қилиш, террорчилик актлари содир этганликда айбдор деб топилганларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси вакили Елдос Қилимжонов маълум қилди.

Ҳозирда ҳибсда сақланаётган гумондорлар талончилик, биноларга ўт қўйиш, ўқотар қуролларни ўғирлаш, давлат муассасалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қуролли ҳужум қилишда фаол иштирок этгани ишончли тарзда аниқланган.

Ҳар бир ҳибсга олинган шахснинг жиноятга алоқадорлиги тўғрисида етарли маълумотлар мавжуд, дейди прокурор. Унинг қайд этишича, январь воқеалари бўйича жами 429 та жиноят иши судга юборилиб, уларда 545 нафар шахс судланган.

Давлат мансабдор шахсларига зўравонлик қилиш, мол-мулкни йўқ қилиш билан боғлиқ оғир жиноятларни содир этган, бундан ташқари, етказилган зарарни қопламаган ва судланганлиги ўталмаган 83 нафар судланувчига қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги тартибсизликлар: 545 кишига суд ҳукми ўқилди