15:21 / 13.09.2022
1 325

Олмаотада поезд 123 бош қўйни босиб кетди

Олмаотада поезд 123 бош қўйни босиб кетди
Кеча тунда соат 01;24 да Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида юк поезди 123 бош қўйни уриб юборди. Бу ҳақда Kazinfrom хабар берди.

«Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 01:24 да Олмаота вилоятининг Жетиген-Курозек участкасида юк поезди машинисти қўйлар подасини темир йўлдан кесиб ўтаётганини пайқаб, тўқнашувнинг олдини олишга уриниб, шошилинч тормозни босган. Тўқнашувнинг олди олинмади, 530 бош қўйдан 123 боши нобуд бўлган. Поезд 13 дақиқа тўхтаган», – дейди транспорт полицияси бўлими бошлиғи Ўнал Бекиев.

Воқеа жойига Олтинкўл станцияси чизиқли ички ишлар бўлими ходимлари жўнаб кетган. Ушбу ҳайвонларнинг эгаси Олмаота вилояти Туганбай қишлоғида яшовчи 36 ёшли фуқарога тегишли эканлиги аниқланган.

«Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 559 моддаси 1-қисми Темир йўл йўлагида чорва молларини ўтлатиш қоидаларини бузишʼ билан маъмурий жавобгарликка тортилди», – дея хулоса қилган Бекиев.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг