19:22 / 17.09.2022
1 396

Максим Галкин Россияда хорижий агент деб эълон қилинди

Максим Галкин Россияда хорижий агент деб эълон қилинди
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги телебошловчи ва пародист Максим Галкинни жисмоний шахслар – хорижий агентлар реестрига киритди, дея хабар бермоқда Interfax.ru.

Агентлик веб-сайтидаги жисмоний шахслар-хорижий агентлар рўйхати жума куни кечқурун янгиланди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Галкин Украинадан молиявий ёрдам олиб, сиёсий фаолият билан шуғулланади.

Галкин ҳозирда чет элда яшайди. У шу йилнинг март ойида, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётига қарши чиққанидан сўнг Исроилга жўнаб кетган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг