9 ёшли бола машҳурлик учун отасининг 118 минг долларини сарфлади

1 дақиқа ўқиш176
9 ёшли бола машҳурлик учун отасининг 118 минг долларини сарфлади

Тўққиз ёшли мактаб ўқувчиси машҳур блогер бўлиш илинжида отасининг корпоратив картасидан яширинча фойдаланиб, қарийб 118 минг доллар сарфлаб юборди.

Маълум бўлишича, бола Minecraft ўйинига бағишланган YouTube каналини оммалаштириш мақсадида йирик блогерлардан реклама сотиб олган. Шунингдек, у ўз канали учун пулли тарғибот хизматларидан фойдаланган.

Энг қизиғи, боланинг отаси бу харажатлардан умуман бехабар бўлган. У воқеадан ишхонасида корпоратив картадаги маблағлар қаерга сарфланаётгани ҳақида савол берилганидан сўнг хабар топган.

Бола эса канал обуначиларига бошқача маълумот берган. У реклама учун сарфланаётган маблағлардан ота-онаси хабардор эканини ва улар уни қўллаб-қувватлаётганини айтган.

Натижада боланинг машҳурликка бўлган интилиши оила учун қарийб 118 минг долларлик кутилмаган харажатга айланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?