17:28 / 26.09.2022
3 743

«Майли, қочаверишсин». Лукашенко Путин билан учрашувда Россиядаги сафарбарлик ҳақида гапирди

«Майли, қочаверишсин». Лукашенко Путин билан учрашувда Россиядаги сафарбарлик ҳақида гапирди
Фото: Getty Images
26 сентябр куни Беларус президенти Александр Лукашенко Россияга келиб, Владимир Путин билан учрашди. У россиялик ҳамкасби билан Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик тўғрисида ҳам гаплашди.

«У ердагилар бизни сафарбарлик билан қўрқитади, бу ерда кимдир хорижга қочади... аммо, мени эшитинг: Россияда 25 миллионлик сафарбарлик ресурси мавжуд. Майли, яхши: кетишса кетишсин - айтайлик, 30 минг, майли 50 минг киши. Аммо улар бу ерда қолишганида, бизникилар бўла олишармиди? Майли, қочса қочаверсин», деган Лукашенко.

Учрашувдан кадрлар «Россия-24» телеканалида намойиш этилган.

«Бу борада қандай фикрда эканингизни билмайман, мен эса ортиқча хавотирланганим йўқ. 2020 йилда [Беларусдан] бир неча минг киши кетган: улар кейин қайтаришни сўрашди. Кўпчилиги шундай қилди: ортга қайтаринг дейишди.

Ва булар ҳам - қайтади. <…> Улар билан нима қилиш борасида бир қарорга келиш керак. Ёки майли ортга қайтишсин, ёки ўша ерда текин нон билан боқишсин
», - деди Лукашенко.

Владимир Путин 21 сентябр куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилди. 25 сентябр куни Россиянинг «Новая газета. Европа» мухолифат нашри Россия президенти маъмуриятидаги манбасига таяниб, сафарбарлик бошланганидан буён 261 минг нафар эркак Россияни тарк этгани ҳақида хабар берди.

Россия Мудофаа вазирлиги ва ФХХ президентни чегараларни ёпишга кўндирмоқчи.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг