10:57 / 27.09.2022
1 268

Қозоғистонда алкоголь ва тамаки сотилмайдиган қишлоқда бир йилдан буён жиноятчилик содир этилмади

Қозоғистонда алкоголь ва тамаки сотилмайдиган қишлоқда бир йилдан буён жиноятчилик содир этилмади
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида йил бошидан буён умуман жиноятчилик ва охирги беш йилда умуман ажримлар қайд этилмаган қишлоқ бор. Олмали қишлоғида охирги олти йилда умуман алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотилмайди.

Натижада қишлоқда ҳаёт яхши томонга ўзгарди: ўғрилик ҳолатлари бутунлай барҳам топган, мингдан ортиқ инсон ўз уйида хотиржам ухлайди.

Олмалидаги полиция инспекторлари Илёс Жабаев, Муҳит Жумабеков ва Сапархон Каиповнинг ҳиссаси бунда катта. Улар қишлоқда қонун устуворлигини таъминлашда фидойилик кўрсатган. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, улар ҳар куни қишлоқ одамлари билан суҳбатлашади ва уларнинг муаммоларини ўрганади.

Бундан олдин Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Улан туманида жойлашган Жанаўзак қишлоғи аҳолиси ҳам алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан воз кечганди. Бу фикр бир неча йил олдин оқсоқоллар томонидан илгари сурилган.

Шу каби қишлоқлар қўшни Қирғизистонга ҳам бор. Масалан, 2015 йилдан буён Чуй вилоятидаги Беш-Қўруқ қишлоғида спиртли ичимликлар савдоси тақиқланган. Норин вилоятидаги Комсомол қишлоғида эса алкоголь маҳсулотларини нафақат сотиш, балки истеъмол қилиш ҳам тақиқланган. Бундан ташқари, Ўш атрофидаги 13 қишлоқда ҳам алкоголь савдоси тақиқланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг