20:03 / 12.10.2022
1 358

Россиядан қочиш: сафарбарлик қўшни мамлакатлардаги меҳнат бозорига қандай таъсир қилди?

Россиядан қочиш: сафарбарлик қўшни мамлакатлардаги меҳнат бозорига қандай таъсир қилди?
Мамлакат фуқаролари иш излаган кучли учталикда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Грузия бор.

Россияда эълон қилинган қисман сафарбарликдан кейин россияликлар хорижий меҳнат бозорларида фаол тарзда иш излаган, деб ёзди «Forbes» нашри «HeadHunter» рекрутинг платформаси тадқиқотига таяниб.

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилнинг 21 сентябридан 5 октябригача Россия фуқаролиги билан белгиланган фаол резюмеларнинг бир ой давомида энг катта (65%) ўсиши Қозоғистонда кузатилган.

Грузияда аризаларнинг сони 48% га ортган. Кучли учликни Ўзбекистон якунлаб, русларнинг резюмелари 47% дан кўпроқни ташкил этган.

Кўпинча улар қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, инвестиция ва консалтинг соҳаларида, шунингдек, фитнесс ва гўзаллик салонлари тоифасида иш қидирган.

«Бу мамлакатларда бўш иш ўринларининг ўсиш динамикаси ўтган ойнинг шу даврига нисбатан анчагина камтарона — 10 % ичида бўлди», — дейилади хабарда.

Лекин Озарбайжон ва Ўзбекистонда истисно тариқасида иш таклифлари август ойига нисбатан мос равишда 14% ва 28 % га ошган.

Деярли ҳамма жойда, биринчи навбатда, IT-мутахассисларига талаб ортиб бормоқда. Аммо бўш иш ўринлари камроқ бўлган соҳалар ҳам мавжуд.

Фитнес ва гўзаллик салонлари, тиббиёт ва фармацевтика, хомашё, харидлар, молия ва бухгалтерия ҳисоби, шулар жумласидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиядан қочиш: сафарбарлик қўшни мамлакатлардаги меҳнат бозорига қандай таъсир қилди?