Ҳар бир муваффақиятга эришган инсонлар ортида нафақат билим ва меҳнат, балки одатлар ҳам туради. Албатта, бу Илон Маскнинг одатини такрорлаш сизни миллиардерга айлантиради, дегани эмас, лекин буни намуна сифатида кўрсатиш самарадорликка ёрдам бериши мумкин. Фойдали одатларни шакллантириш учун ўртача икки ой керак бўлади ва бунинг учун, албатта, сабр талаб этилади, деб ёзади People Talk.
Фақат керакли нарсаларни сотиб олинг — Стив Жобс
Фото: People Talk
Бадавлат одамлар пулни усиз ҳам амалга ошириш мумкин бўлган нарсаларга сарфламасликка ҳаракат қилади. Ҳар доим қора свитер ва кўк джинси шим кийган Стив Жобсни ёки ҳар куни бир хил кул ранг футболка кийиб юрадиган Марк Цукербергни мисол қилиш мумкин. Бой одамлар аслида тежамкор, шунинг учун сотувчиларнинг ҳийлалари уларга иш бермайди.
Фильмдан кўра китобни танланг — Марк Цукерберг
Фото: People Talk
Кечқурун кино ёки сериал томоша қилиш, албатта, яхши, лекин мутолаа ундан ҳам афзалроқ. Китоблар фильмлардан фарқли ўлароқ, тасвирларга эмас, балки маъноларга эътибор беради. Масалан, Билл Гейтс болалигидан китоб ўқишни яхши кўради ва ҳар йили ўзининг севимли китоблари рўйхатини тузади. Масалан, 2021 йилги рўйхатга Жефф Хокинснинг миянинг ишлаши ва сунъий интеллект ҳақидаги «Мингта мия: янги интеллект назарияси» китоби киритилган.
Кунингизни режалаштиринг — Билл Гейтс
Фото: People Talk
Бу барча учун керак бўлган одатий вақтни бошқаришдир. Эрталаб ёки кечқурун эртанги кун учун қилинадиган ишлар рўйхатини режалаштирилса ва ёзилса, бу янада самарали бўлади. Режадаги барча ишни амалга оширишга вақт етмаслиги мумкин, лекин, албатта, рағбат бўлади.
Бюджетни кузатиб боринг — Илон Маск
Фото: People Talk
Бу фақат керакли нарсаларни сотиб олиш ҳақидаги биринчи босқич билан боғлиқ. Бу одатни қандай бажариш керак? Бюджетни кузатиб бориш ва харажатларни таҳлил қилиш тавсия этилади. Бадавлат одамлар ҳар доим ўз даромади ва харажатларини назорат қилади.
Ҳар қандай даромаднинг 10 фоизини йиғиб қўйинг — Жефф Безос
Фото: People Talk
Бу ҳам инвестиция қоидаларидан биридир. Ҳар бир даромаднинг 10 фоизини олиб қўйиш орқали нафақат пулни тежаш, балки ўзингиз учун молиявий хавфсизлик саватини яратиш мумкин. Бундай захира кутилмаган инқироз, иш жойини йўқотиш ёки режалаштирилмаган харажатлар учун керак бўлади.
Стив Жобс, Марк Цукерберг, Билл Гейтс, Илон Маск, Жефф Безос “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...