1 483
Украинадаги урушнинг 238-куни: Донецкда жанг қилаётган ҳарбийлар, Харьковда «уруш-уруш» ўйнаётган болалар (фото)
19 октябр куни Владимир Путин Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Россиянинг чегара регионларида эса алоҳида режим жорий этилади ва унга кўра маҳаллий расмийлар комендатлик соати эълон қилиш, ҳудудга кириш ва чиқишда чекловлар ўрнатиш, шунингдек аҳолини эвакуация қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Херсон областининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти вакиллари Украина қуролли кучлари қарши ҳужум бошлаганини маълум қилишди: областнинг россияпараст расмийлари Днепрнинг чап соҳилига кўчиб ўтмоқда, маҳаллий аҳоли ҳам кетишга чақирилмоқда. Украина катта юриш ҳақидаги хабарларни изоҳламади. Украина халқи ва президент Володимир Зеленский Андрей Сахаров номидаги «Фикр эркинлиги учун» мукофотига лойиқ кўрилди — бу Евроиттифоқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги бош мукофотидир.
Қуйида 19 октябр, урушнинг 238-кунида Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.
Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларда ҳарбий ҳолат эълон қилди
Путин Украинанинг РФ таркибига қўшиб олинган тўрт ҳудуди — Запорижжя, Херсон, «ДХР» ва «ЛХР»да ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонини имзолади. Фармонга кўра, аннекся қилинган регионларда «ҳудудий мудофаа қисмлари» ташкил этилади, РФнинг яна саккиз регионида «жавоб қайтаришнинг ўрта даражаси» жорий этилади, Марказий ва Жанубий федерал округларда — «юқори даражадаги тайёргарлик даражаси», РФнинг қолган субъектларида — «базавий тайёргарлик даражаси» амал қилади.
Сергей Ильин / AP / Scanpix / LETA
Донецк областида Украина артиллерияси
Украин ҳарбийлари Донецк областидаги позицияда РФ ҳужумига жавобан полшаликларнинг Krab русумли 155-миллиметр калибрли гусеницали ўзиюрар артиллерия қурилмасидан ўт очмоқда. Донецк области ҳарбий маъмурияти баҳоларига кўра, Россия қўшини Донецк йўналишида фаол равишда ўт очишни давом эттирмоқда. Марьинская ва Авдеевка зарба остида. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Dimitar DILKOFF / AFP
Украин ҳарбийлари полшаликларнинг Krab русумли артиллерия қурилмаси ичида.
Dimitar DILKOFF / AFP
Донецк областидаги фронт чизиғида дам олиш вақтидаги украин ҳарбийси
Dimitar DILKOFF / AFP
Полша томонидан Украина қуролли кучлари ихтиёрига берилган Krab русумли ўзиюрар артиллерия қурилмаси
Dimitar DILKOFF / AFP
Донецк областидаги фронт чизиғидаги ўрмон ичида полшаликларнинг Krab русумли артиллерия қурилмаси.
Dimitar DILKOFF / AFP
Украинанинг озод этилган ҳудудларидаги болалар
Украина байроғи илинган дарахтда ўйнаётган болалар, Харкив областининг Дубовое қишлоғи
Carl Court / Getty Images
«Украина қуролли кучлари учун кофе, чай» ёзувлари туширилган табличка кўтарган болакай, Дубовое қишлоғи яқинидаги йўл бўйида
Carl Court / Getty Images
Дубовое қишлоғида таёқни гранатомёт сифатида елкасига қўйиб олган бола дўсти билан кассетали ўқ-дори қолдиғи атрофида ўйнамоқда
Carl Court / Getty Images
Донецк области Шестаковка қишлоғида советларнинг Су-15 қирувчиси нусхаси олдидаги турникка осилаётган болалар
Carl Court / Getty Images
Урушнинг саккиз ойида Киев қандай ўзгарди?
Днепрга қараб турган ёшлар
Ed Ram / Getty Images
17 октябр куни россияликлар дрони келиб тушиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган уй. Ўша куни жами тўрт киши, жумладан бир нафар ҳомиладор аёл ҳам ҳалок бўлди
Ed Ram / Getty Images
10 октябр куни Украина ҳудуди ёппасига ўққа тутилиши оқибатида Тарас Шевченко парки яқинидаги бино ҳам шикастланган. Ўша куни россиялик ҳарбийлар Киев ва Украинанинг бошқа кўплаб шаҳарларига ҳужум қилишди. Ҳукумат мамлакат бўйлаб 20 киши ҳалок бўлгани ва 100 нафарга яқин киши яраланганини маълум қилган. Киевда беш киши ҳалок бўлиб, 50 дан ортиқ киши тан жароҳатлари олган.
Ed Ram / Getty Images
Мариупол мудофаасида ҳалок бўлган «Азов» полки жангчилари хотирасига София майдонида ташкил этилган кўргазма.
Ed Ram / Getty Images
Россияликларнинг 10 октябр кунги зарбаларидан шикастланган 101 Tower бизнес-маркази кўриниши.
Ed Ram / Getty Images
Киевдаги майдонлардан бирида кўча мусиқачилари. 19 октябрдан Киевда электр энергиясини тежаш бошланди. 20 октябр куни бутун Украина бўйлаб электр энергияси узатишда вақтинча чекловлар кузатилмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди