date
views 1 589

Украинада суд томонидан 12 та партия фаолияти тақиқланди

Украинада суд томонидан 12 та партия фаолияти тақиқланди
Фото: rada.gov.ua
«Украина Олий суди таркибидаги Кассация маъмурий суди «Украина социалистик партияси» апелляция шикоятини қаноатлантирмади. Бу билан унинг фаолияти мамлакат ҳудудида узил-кесил тақиқланди», дейилади Украина хавфсизлик хизмати хабарида.

Украинада фаолияти тақиқланган россияпараст партиялар сони 12 тага етди. Ҳозирги пайтда мамлакатда «Мухолифат блоки», «Социалистлар», «Адолат ва ривожланиш», «Бизникилар», «Давлат», «Шарий партияси», «Владимир Сальдо блоки», «Сўл оппозиция», «Сўл кучлар иттифоқи», «Ҳаёт учун — мухолифат платформаси», «Украина прогрессив социалистик партияси», «Украина социалистик партияси» фаолияти тақиқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада суд томонидан 12 та партия фаолияти тақиқланди