date
views 1 507

Японияда машҳур суратлар тасвири туширилган олмалар етиштирилди

Японияда машҳур суратлар тасвири туширилган олмалар етиштирилди
Фото: EastFruit
Япония шимолидаги Аомори префектурасида архитектура ёдгорликлари ва машҳур суратлар тасвири туширилган қизил олма етиштирилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Корсунскийнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган хабарга таяниб, EastFruit хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу маҳсулот Францияга экспорт ҳам қилиняпти.

- "Ҳайрон қоладиган нарсанинг ўзи йўқ, бу шунчаки Аомори префектурасидаги япон олмалари, холос. Улар Версалга ва Украинанинг Япониядаги элчихонасига етказилмоқда Улар жуда ширин", — деб ёзган элчи.

Украинадаги Днепропетровск вилоятида ҳам «СамоСад» фермер хўжалиги мевалар ранг олишининг табиий жараёнидан фойдаланган ҳолда суратли олмалар етиштирмоқда.

Фермер хўжалиги раҳбари Назар Герасимчукнинг сўзларига кўра, логотип яратиш учун қип-қизил навлар кўпроқ мос келади.

Мисол учун, «Гала» нави чизиқли бўлгани сабаб юқори сифатли сурат тушириб бўлмайди. «СамоСад», биринчи навбатда, оммабоп навларга эътибор қаратмоқда. Масалан, қизил рангли «Жонапринс»нинг мевалари йирик ва ҳар доим яхши сурат беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда машҳур суратлар тасвири туширилган олмалар етиштирилди