date
views 1 601

БМТ: Украинада асирликдаги рус ҳарбийлари ўлдирилгани акс этган видеонинг ҳақиқийлик эҳтимоли юқори

БМТ: Украинада асирликдаги рус ҳарбийлари ўлдирилгани акс этган видеонинг ҳақиқийлик эҳтимоли юқори
Видеодан кадр
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк украиналик ҳарбийлар томонидан асирликдаги рус аскарлари «ўлдирилгани» акс видеолар ҳақиқий бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Женевада 25 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мониторинг миссияси шундай хулосага келган.

«Кадрлар ҳақиқий бўлиши эҳтимоли катта. БМТ воқеани аниқлашга ёрдам бериш учун мустақил ва батафсил суд-тиббий экспертиза зарурлигини таъкидлайди. Украина расмийлари мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатганидан хабардормиз», — дейди Фолкер Турк.

У томонларни «ҳарбийларга қасос олмаслик, асирга олганларни қатағон қилмаслик ва бу кўрсатмалар тўлиқ бажарилишини таъминлаш кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар беришга» чақирди. Олий комиссар маҳбусларга инсонпарвар муносабатда бўлиш талаби Женева конвенцияларида белгилаб қўйилганини эслатди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ: Украинада асирликдаги рус ҳарбийлари ўлдирилгани акс этган видеонинг ҳақиқийлик эҳтимоли юқори