07:59 / 06.12.2022
2 692

ОАВ Россиядаги аэродромларга қилинган ҳужумлар ҳақида маълумот берди

ОАВ Россиядаги аэродромларга қилинган ҳужумлар ҳақида маълумот берди
Фото: Maxar texnologies
Американинг The New York Times (NYT) газетаси Россиянинг Рязан вилоятидаги Дягилево ва Саратов вилоятидаги Энгелс аэродромларига учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) томонидан уюштирилган ҳужумлар ҳақида батафсил маълумот берди. Материал нашр сайтида 5 декабрь, душанба куни эълон қилинди.

Шундай қилиб, газетанинг ёзишича, дронлар Украина ҳудудидан учирилган. Зарбаларнинг камида биттаси база яқинида жойлашган ва дронларни нишонга йўналтиришга ёрдам берган Украина махсус кучлари ёрдамида амалга оширилган, деб таъкидлади NYT манбаси.

Зарбалар Киевнинг Россия ҳудуди ичкарисидаги базаларига ҳужум қилишга тайёрлигидан далолат беради ва тўққиз ойлик урушда биринчи марта Украинанинг шундай катта масофаларга зарба бериш қобилиятини намойиш этди, деб ёзади газета.

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, зарбалар совет иттифоқи пайтида ишлаб чиқарилган реактив учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) томонидан амалга оширилган - гўёки Россия ҳарбий-космик кучларининг узоқ масофали авиацияси самолётларини яроқсиз ҳолга келтириш мақсадида.

Россия идорасининг даъво қилишича, паст баландликда учаётган Украина УУА Россия ҳарбий-космик кучлари ҳаво мудофааси томонидан тўхтатилган. Россия вазирлиги маълумотларига кўра, Россия аэродромларида учувчисиз учоқ бўлакларининг қулаши ва портлаши натижасида иккита самолётнинг корпуси «озгина шикастланган». Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, аэродромда бўлган техник ходимларнинг уч нафари ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган.

Волга федерал округидаги Энгелс аэродроми Ту-160 товушдан тез стратегик ракета ташувчи бомбардимончи самолётлар, шунингдек, Ту-95 турбовинтли стратегик ракета ташувчи бомбардимончилар учун база ҳисобланади. Ту-95МС Россия ядро триадасининг таркибий қисмидир. Украина томонининг фикрича, аэродром Украина инфратузилмасига зарба бериш учун самолётлар учириладиган жой ҳисобланади.

Дягилево аэродроми - Москвадан тахминан 200 км масофада. Рязан вилояти губернатори Павел Малков у ерда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатилишини айтди.

Объектлар Украина билан чегарадан тахминан 483-724 километр узоқликда жойлашган ва Украина арсеналидаги ракеталар учиш масофасидан ташқарида жойлашган, дея таъкидлади NYT.

Киев расмий равишда содир бўлган воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, масалан, аввалроқ Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳужумлар каби, дея таъкидлайди газета.

Украина президенти девони бошлиғи маслаҳатчиси Михайло Подоляк Twitter'да эслатма жойлаштирди.

«Ер - думалоқ. Уни Галилей кашф этган. Ачинарлиси, Кремлдагилар астрономияни ўрганмаган, сарой мунажжимларини афзал кўрган», - дейди у. «Акс ҳолда, улар (Кремлда) бошқа мамлакатлар ҳаво ҳудудига тез-тез бирор нарса учирилса, эртами-кечми номаълум учар объектлар жўнаб кетган жойга қайтишини билишарди», — дея қўшимча қилди Подоляк.

5 декабрь, душанба куни Россиянинг Украина муҳим инфратузилмасига янги ракета зарбалари қайд этилди. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш деярли бутун мамлакат бўйлаб янгради. Черкасск, Запорижжя, Киев, Винница, Одесса вилоятлари, Харкив ва Херсонда портлашлар содир бўлди. Одесса, Житомир ва Николаевда электр энергияси қисман ўчирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ Россиядаги аэродромларга қилинган ҳужумлар ҳақида маълумот берди