
Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида автобус билан содир бўлган ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, деб хабар берди TRT Haber телеканали.
«Диёрбакирда йўловчи автобусининг ағдарилиши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди», — дейилади телеканал хабарида.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ мамлакат жануби-шарқидаги Диярбакир-Силван автомобиль йўлининг 65-километрида содир бўлган.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам, қутқарувчилар ва полиция ходимлари жўнатилган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар