«Весна» маркази: Беларусда Мачулишчидаги портлашлар туфайли одамлар ҳибсга олиняпти

1 дақиқа ўқиш288
«Весна» маркази: Беларусда Мачулишчидаги портлашлар туфайли одамлар ҳибсга олиняпти

«Весна» маркази: Беларусда Мачулишчидаги портлашлар туфайли одамлар ҳибсга олиняпти

КГБ ходимлари 2020 йилдан 2023 йилгача маъмурий ва сиёсий моддалар бўйича таъқибга учраганларнинг барчасини ҳибсга олишмоқда, дея хабар беради «Весна» маркази. Тинтувлардан сўнг одамлар КГБ тергов изоляторига олиб кетилмоқда, дея қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Минскда 26 февраль куни Россиянинг А-50 эрта огоҳлантирувчи ва бошқарувчи самолётига зарар етказилган Мачулишчи аэродромидаги портлашлар сабабли қидирув ва ҳибсга олишлар иккинчи кундан бери давом этмоқда. Бу ҳақда 5 март, якшанба куни Беларуснинг «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари таъкидлаганидек, КГБ ходимлари 2020 йилдан 2023 йилгача маъмурий ва сиёсий моддалар бўйича жиноий жавобгарликка тортилганларнинг барчасини ҳибсга оляпти ва тинтувлардан сўнг одамлар КГБ ҳибсхонасига олиб кетиляпти. «Весна» маркази камида ўнлаб бундай ҳолатлардан хабардор.

«Афтидан, улар «бармоқ билан осмонни кўрсатиш» усулида ҳаракат қилишяпти. Улар дронлари, енгил автомашиналари борлар, Мачулишчи яқинида яшовчи одамларнинг олдига боряпти», деб ёзади «Наша Нива» нашри гувоҳларга таяниб.

Минск яқинидаги Мачулишчи Беларус ҳарбий аэродромида 26 февраль куни эрталаб портлашлар содир бўлди. Собиқ Беларус хавфсизлик ходимлари уюшмаси - BYPOL хабарига кўра, диверсия натижасида Украинадаги нишонларга ракеталарни йўналтиришда фойдаланилган Россиянинг А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат қилиш учун ҳарбий самолётига жиддий зарар етган.

BYPOL маълумотларига кўра, портлашлар натижасида А-50 самолётининг олд ва ўрта қисмлари, шунингдек, радиолокацион антеннаси шикастланган. Бир неча кундан сўнг, 3 март куни самолёт Таганрогдаги таъмирлаш заводига учиб кетгани маълум бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?