date 18:54 / 26.02.2015
views 8 178

Россияда долларнинг расмий курси 60 рублдан пастга тушди

Россияда долларнинг расмий курси 60 рублдан пастга тушди

Россияда долларнинг рублга нисбатан мамлакат марказий банки томонидан белгиланган курси 1,57 рубль, евро курси эса 1,38 рублга арзонлашди, деб ёзди Kun.uz.

Хабар беришларича, доллар курси 59,81 рублгача, евронинг курси эса 68,35 рублгача арзонлашган. Бу эса долларнинг январь ойидан буён илк марта 60 рублдан пастга тушиши ҳисобланади.

Рублнинг барқарорлашуви дунё бозорида нефть нархининг ўсиши билан боғланмоқда. Айни пайтда Brent тоифасидаги 1 баррель нефть нархи 62 долларга баҳоланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг