07:57 / 12.07.2023
137

Эронда ҳижоб ўрашдан бош тортган талаба қизлар дарсдан четлаштирилди

Фото: Twitter

Эронда камида 60 нафар талаба қиз ҳижоб ўраш ҳақидаги қонунни бузгани учун дарслардан четлаштирилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Журналистлари томонидан олинган видеоларда интизом қўмиталари ва режим тарафдорлари метро, кўча ва университетларда аёллар ва қизларни таъқиб қилиши кўрсатилган. Ҳар қандай тақиқларга қарамай, бутун мамлакат бўйлаб университет талабалари ўзларини ҳижобсиз суратга олган.

Мамлакатда ёш аёлларни ҳибсга олишлар сони ортиб бораётгани айтилмоқда. Улар ҳижоб ўраш қонунига риоя қилмаса, жиддий оқибатларга юзлашишидан огоҳлантирилган.

Нашр билан суҳбатлашган тўққиз нафар талаба университетга кириш тақиқланганидан кейин ўқишни давом эттириш режалари номаълумлигини айтди.

“Бизни ҳижоб ўрашдан бош тортганимиз учун оммавий равишда кампусдан ҳайдашмоқда, сўнгги бир неча кун ичида эса тинч норозилик билдирганимиз учун таъқиб қилиндик”, — дейди Теҳрондаги университет талабаларидан бири. 

Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари уларни “синфлардан мажбуран ҳайдаб чиқарган”. Талаба уларга ёрдам берган устозлар ҳам кампусдан ҳайдалганини таъкидлади.

Эрон университетлари талабалар кенгаши камида 40 нафар талаба қиз ҳижоб қоидаларига “тўлиқ риоя қилмагани” учун “дарслардан четлаштирилган”ини айтди.

Шунга қарамай, Эрондаги инсон ҳуқуқлари фаоллари (HRАI) камида 64 талаба дарслардан четлаштирилгани, уч нафари эса ўқишдан чиқарилганини билдирди.

Талабалар университет хавфсизлик кучлари ётоқхоналарда рейдлар ўтказаётгани ва талабаларни намойишчилар ва маҳкумларни қўллаб-қувватлаган постлари учун ҳайдаб чиқараётганини иддао қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда ҳижоб ўрашдан бош тортган талаба қизлар дарсдан четлаштирилди
ePN