Чекишга қарши янги чора-тадбирларга тайёрланаётган Гонконг соғлиқни сақлаш вазири Ло Чунг Мау аҳолига тақиқланган жойларда чекувчиларга қарши курашга қўшилишнинг ноодатий усулини таклиф қилди, деб ёзди BBC.
Амалдаги қоидалар ресторанларда, иш жойларида, ёпиқ жамоат жойларида ва баъзи очиқ жамоат жойларида чекишни тақиқлайди. Аммо фуқаролар тақиққа қарамай, ҳамма жойда чекишда давом этмоқда ва полиция уларнинг барчасини назорат қила олмаяпти. Шу сабабли расмийлар жамоатчиликнинг чекишга қарши курашдаги ролини оширишни таклиф қилди.
Ло Чунг Мау таъкидлаганидек, “жамиятда маданият одамлар қонунга бўйсунишга тайёр бўлиши учун керак”.
Вазир фуқароларга қоидабузарларни кўрганда, уларга диққат билан қарашни ва бу билан уларнинг ҳаракатидан норози эканликларини билдириб қўйишни таклиф қилди.