10:30 / 26.07.2023
408

Австралияда 70 га яқин кит қирғоққа отилиб чиқди

Австралияда 70 га яқин кит қирғоққа отилиб чиқди

Фото: Reuters

Ғарбий Австралиядаги Чейнс пляжи қирғоқларига китлар отилиб чиқди. Олбани порт шаҳри яқинида 70 га яқин денгиз жониворлари топилган.

Ҳудуд аҳолиси китларни қутқаришга ёрдам беришни таклиф қилмоқда, бироқ расмийлар одамларни китларга яқинлашмасликка чақирди. Тегишли буйруқ маҳаллий ҳокимият томонидан китлар ва одамларнинг хавфсизлиги учун чиқарилган.

“Биз ҳозирда жамоатчиликнинг ташвишларини тушунамиз ва кўнгиллиларнинг ёрдам бериш таклифларини қадрлаймиз. Бироқ аҳоли ва китларнинг хавфсизлиги бизнинг устувор вазифамиздир, шунинг учун биз жамоатчилик вакилларини пляждан узоқроқ юришга чақирамиз”, — деди расмийлар.

Ўзини соҳилга ташлашдан олдин, китлар ғайриоддий ҳаракатлар қилгани айтилмоқда.

Бу китларнинг биринчи марта қирғоққа отилиб чиқиши эмас. Хусусан, бу Янги Зеландиядаги айрим китларга хос бўлган ҳаракат. У ерда улар қирғоқ яқинида катта гуруҳ бўлиб сузишади ва ҳаддан ташқари иссиқликдан ёки ўз вазнининг босимидан нобуд бўлишади. Олимлар узоқ вақтдан буён жониворларнинг ғайриоддий хатти-ҳаракати сабабларини тушунишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради “News.com.аu”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияда 70 га яқин кит қирғоққа отилиб чиқди
ePN