
Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, ҳозирда Россиянинг “Националная медиа группа” холдинги ва “Спорт-Express” директорлар кенгаши раҳбари Алина Кабаева оммага кўриниш берди.
У Минскда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари II ўйинларида бадиий гимнастика бўйича мусобақаларда иштирок этган. Кабаева машҳур шахс бўлиб, унинг ҳар бир чиқиши омманинг диққатида бўлади.
Тармоқ фойдаланувчилари орасида гимнастикачининг ташқи кўриниши муҳокамага сабаб бўлган. Жумладан, гимнастикачининг ёноқлари “шишгани”, пешонаси эса “бўртиб” қолганини кўриш мумкин. Муваффақиятсиз пластик жарроҳлик амалиётлари Кабаевани шундай кўринишга келтиргани айтилмоқда.
Апрель ойида Алина Кабаева Сочида кўриниш берганди. У Россиянинг ELLYME брендига тегишли салкам 29 минг рубллик (355 доллар) қора либосда бўлган. Аксессуар сифатида Кабаева маржонли тилла сирға танлаган.
Аввалроқ журналистлар Кабаева дабдабали ҳаёти учун қаердан пул олаётгани ҳақида суриштирув эълон қилганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!