Алина Кабаева “таниб бўлмас” кўринишга келганининг сабаби айтилди

1 дақиқа ўқиш919
Алина Кабаева “таниб бўлмас” кўринишга келганининг сабаби айтилди
Алина Кабаева “таниб бўлмас” кўринишга келганининг сабаби айтилди
Фото: Видеодан кадр

Бадиий гимнастика бўйича Олимпия чемпиони, ҳозирда Россиянинг “Националная медиа группа” холдинги раҳбари Алина Кабаева “таниб бўлмас” кўринишга келгани хабар қилинганди. Пластик жарроҳ Дмитрий Слоссер Кабаеванинг юз қиёфасидаги сезиларли ўзгаришлар сабабини айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, гимнастикачи гиалурон кислотаси ёрдамида ташқи кўринишини яхшилашга ҳаракат қилган.

“Кабаева, менимча, инексияли операцияни ўтказган, у гиалурон кислотасидан фойдаланади”, — деди Слоссер.

Жарроҳнинг таъкидлашича, Кабаеванинг юзи юмалоқроқ бўлган. Аммо у ёшга боғлиқ ўзгаришларни тўхтатишга ҳаракат қилган, натижада “гўзаллик уколи”ни кўпайтириб юборган.

“У кенг суяк ва юзли одамларнинг генетикасига эга, шунинг учун ёшга боғлиқ баъзи ўзгаришлар кузатилган. Афсуски, барчамиз 13 ёшда бўлганимиздай қолиб кетмаймиз. Суяк ва бошқа тўқималарнинг тузилишида ўзгаришлар бўлади. Шу сабабдан буларнинг фонида бир оз (тахминан ярим килограмм) гиалурон кислотаси қўшсангиз, сиз ой юзли гўзалликка эга бўласиз”, — деди у.

Шунингдек, Слоссер Кабаева пластик жарроҳлик қилмасдан қаришни тўхтатишга ҳаракат қилгани, у жарроҳ тиғисиз, “гўзаллик уколи”ни олганини айтди.

“У минимал инвазив операцияларни, жумладан, мутлақо зарарсиз турли иплар, уколлардан фойдаланади. Яна бир масала шундаки, улар унчалик самарали эмас ва бир қатор салбий таъсирларга эга”, — дея хулоса қилди пластик жарроҳ.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?