date
views 493

BRICS таркибига яна 6 та давлат қўшилади

BRICS таркибига яна 6 та давлат қўшилади
Фото: Ricardo Stuckert/PR

BRICS мамлакатлари етакчилари Аргентина, Миср, Эрон, Эфиопия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонини ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш учун таклиф қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса Йоҳаннесбургдаги BRICS саммитида айтиб ўтди.

Унга кўра, 2024 йилдан бошлаб BRICS таркибига 6 та янги давлат киради. Бироқ, ташкилотнинг кенгайиши бу билан чекланиб қолмайди.

BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка сўзларининг инглизча қисқартмаси) давлатлараро ассоциация бўлиб, беш мамлакат: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани ўз ичига олган.

Ташкилот 2006 йил июнь ойида Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Ҳозирги босқичда BRICS мамлакатлари дунё аҳолисининг 40 фоизини, жаҳон иқтисодиётининг 25 фоизини қамраб олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » BRICS таркибига яна 6 та давлат қўшилади