Самарқанддаги даҳшатли воқеа: тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

1 дақиқа ўқиш277
Самарқанддаги даҳшатли воқеа: тириклайин кўмилган эркак 28 кунлик комадан сўнг вафот этди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида бир гуруҳ шахслар томонидан аёвсиз калтакланиб, тириклайин кўмиб юборилган 32 ёшли эркак шифохонада 28 кун давомида кома ҳолатида ётганидан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Шербек исмли эркак таниши билан ошхонадан чиқиб, уйига қайтаётганида уларнинг йўлини оқ рангли Spark автомобили тўсиб қўйган. Машинадан тушган шахслар Шербекнинг бошига арматура билан урган, унинг ёнидаги танишини ҳам калтаклаган.

Шундан сўнг оғир тан жароҳатлари олган эркак мажбуран автомобилга ўтқазилиб, аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб борилган. У маҳалла марказидан қарийб уч километр узоқликдаги жойда, тупроқ остидан оғир аҳволда топилган.

Жабрланувчининг акаси укасига арматура ва бетон бўлаклари билан зарба берилганини, ҳатто сим билан бўғишга ҳам уринишганини айтган. Шифохонада эркакнинг ўпкасидан уч литрдан ортиқ қон чиқариб олинган.

Шербек вафот этганидан сўнг жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан қайта малакаланган.

Ҳозирда гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Ҳужумга сабаб бўлган можаронинг тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?