Фарғонада бир ҳафта ичида икки оиланинг 12 аъзоси ис газидан вафот этди

Фарғонада бир ҳафта ичида икки оиланинг 12 аъзоси ис газидан вафот этди

Фарғона вилоятида бир ҳафта давомида икки хонадонда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фожиали ҳодисалар юз берди. Оқибатда жами 12 киши, жумладан, вояга етмаган болалар ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, 25 октябрь куни Фарғона туманининг Чимён қишлоғида бир оиланинг етти нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этган. Орадан бир ҳафта ўтиб, 1 ноябрь куни Қўқон шаҳрида яна бир оиланинг беш аъзоси шу сабабли ҳалок бўлди. Қўқондаги ҳодисада вафот этганларнинг уч нафари вояга етмаган қизалоқлар бўлган.

Қўқон шаҳридаги фожиа юзасидан ўтказилган ўрганишларда хонадонга Германияда ишлаб чиқарилган «Ваиллант» русумли икки контурли иситиш қозони ўрнатилгани аниқланган. Шунингдек, қурилманинг тутун чиқариш қувури ўз жойидан чиқиб кетгани маълум бўлган.

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хонадонида «Vaillant» русумли иситиш қозонидан фойдаланаётган фуқароларни ушбу қурилмадан фойдаланишни тўхтатишга чақирмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар