date
views 90

Япония бош вазири Фукушима денгиз маҳсулотлари хавфсизлигини кўрсатиш учун уларни еб кўрсатди

Фото: Япония ҳукумати ахборот хизмати
Япония бош вазири Фумио Кишида ва бир қатор вазирлар Фукушима префектураси соҳилларидан олиб келинган денгиз маҳсулотларини оммавий тарзда татиб кўришди. Бу намойишкорона тамадди Япония ҳукумати «Фукусима-1» атом электростанцияси сувлари океанга тўкилаётгани сабаб танқидлар остида қолгани фонида амалга оширилди.

Япон ҳукумати ўтган ҳафтада АЭСдаги тозаланган сувни Тинч океанига оқизишга рухсат берди. Японлар буни кескин танқид қилишди. Мамлакат савдо вазирининг айтишича, бош вазир ушбу сувлар тўкилаётган ҳудудда тутилган балиқ, саккизоёқ, денгиз маҳсулотлари ва гуручни татиб кўрган.

24 август куни Япониянинг Tokyo Electric Power компанияси «Фукусима-1» АЭСидан чиққан сувни тозалаб, океанга оқизишни бошлади. Бунга жавобан Хитой Япониядан олиб кириладиган денгиз маҳсулотлари импортини тақиқлаб қўйди. Халқаро атом энергетикаси агентлиги АЭСнинг тозаланган сувини океанга оқизиш хавфсиз эканини маълум қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония бош вазири Фукушима денгиз маҳсулотлари хавфсизлигини кўрсатиш учун уларни еб кўрсатди