Башартики Вашингтон шундай қарор қабул қилса, Украина президенти Владимир Зеленский Москвага тинчлик музокаралари учун зудлик билан етиб келади. Бу ҳақда Украинанинг собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Унга (Зеленкийга – таҳр.), масалан, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қўнғироқ қилиб, шундай дейиши мумкин: “Менга қара, фармонингни бекор қилинганда, биз сенга нима қилиш кераклигини айтишимиз учун аввал Ваштингтонга, кейин Москвага сафар қил”. Бу зудлик билан бажарилади”, - деди Азаров “Известия” нашрига берган интервьюсида.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Киев режими мустақил қарор қабул қилмайди. У Зеленский фақат “қандайдир даражаларда” ўз сиёсатини юриши мумкинлигини қўшимча қилди.
Россия бир неча бор музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ Киев ҳукумати қонунчилик даражасида буни тақиқлаган. Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳеч қачон мулоқотдан бош тортмагани, бироқ бошқа томон бу ҳақда тўғридан-тўғри айтиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Ғарб Украинадан қаттиқ чарчаганини маълум қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди