14:50 / 20.11.2023
259

Россия ТВ: Путин G20 виртуал саммитида иштирок этади

Россия ТВ: Путин G20 виртуал саммитида иштирок этади
Фото: Andrey Smirnov/AFP/Getty Images

Келаси ҳафта, 22 ноябр куни G20 виртуал саммити бўлиб ўтади, унда Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади. Бу ҳақда 19 ноябр, якшанба куни «Россия 1» давлат телеканали хабар бериб, «Россия президенти ва ғарб давлатлари етакчилари узоқ вақтдан бери биринчи марта битта тадбир иштирокчиси бўлишлари мумкинлигини» таъкидлади.

G20’даги виртуал иштирокидан ташқари, келаси ҳафта Путин Минскка ҳам ташриф буюради, у ерда КХШТ тадбири бўлиб ўтади, деб хабар берди у Санкт-Петербургдаги маданий форумнинг ялпи мажлисида.

Ҳиндистон кўплаб етакчиларнинг иштирок этишини кутмоқда

G20 саммити 2023 йил 9-10 сентябр кунлари G20’га 2022 йил декабридан бери раислик қилиб келаётган Ҳиндистонда бўлиб ўтган. Бразилия 2024 йил ноябр ойида G20 саммитига мезбонлик қилади.

Ню-Деҳлидаги саммитдан сўнг Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ноябр ойида G20 етакчилари учрашувини виртуал форматда ўтказишни таклиф қилди. Аввалроқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ариндам Багчи G20 онлайн саммитига таклифнома юборгани ва унда иложи борича кўпроқ етакчилар иштирок этишини кутаётгани ҳақида хабар берган эди.

Путин «дўстлар учун муаммо яратмасликни» хоҳлаяпти

Путин 5 октябр куни Валдай форумида BRICS ва G20 саммитларига «уларни ташкил этаётган дўстлар учун муаммо туғдирмаслик» учун ташриф буюришдан тийилгани ҳақида айтган эди.

2023 йил 17 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Россия президенти Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У болаларни Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларидан ноқонуний равишда депортация қилишда айбланган. Путин Судан президенти Умар ал-Башир ва Ливия ҳукмдори Муаммар Қаддофийдан кейин ХЖС айблов эълон қилган учинчи давлат раҳбари бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё