13:03 / 25.11.2023
121

Россияда ҳарбий хизматдан қочиш бўйича 4000 дан ортиқ жиноий иш очилди

Россияда ҳарбий хизматдан қочиш бўйича 4000 дан ортиқ жиноий иш очилди

Фото: Picture Alliance

Россия ҳарбий судларига 2022 йил сентябрида сафарбарлик бошланганидан кейин ҳарбий қисмларни рухсатсиз ташлаб чиқиб кетиш бўйича 4121 та жиноий иш келиб тушди. Бу ҳақда 24 ноябр, жума куни ҳарбий судлар сайтлари маълумотларини ўрганиб чиққан «Медиазона» хабар берди.

Уларнинг 3 минг 470 таси юзасидан суд қарорлари қабул қилинган. «Ҳарбий қисмларни рухсатсиз тарк этиш бўйича ишларнинг аксарияти шартли жазо билан якунланган ва шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун бундай қарорларнинг улуши 63 фоизни, сафарбар қилинган аскарлар учун эса бироз пастроқ - 56 фоизни ташкил қилади», дейилади материалда. Шартли жазо, таъкидланишича, ҳарбий хизматчига фронтга қайтиш имконини беради.

«Медиазона» томонидан ҳарбий қисмни тарк этиш бўйича жиноий ишлар билан бир қаторда, сафарбарлик даврида қатъийлаштирилган 317 та иш - буйруқни бажармаслик, 96 та иш - дезертирлик, 54 та иш - командирни калтаклаш ва 42 та иш бошқа моддалар бўйича аниқланган.

Нашр эълон қилган инфографикага кўра, энг кўп ишлар Москва (309) ва Ростов (224) вилоятларида, шунингдек, Приморск ўлкасида (181) қайд этилган. 123 та иш Москва шаҳрида, 116 таси эса Санкт-Петербургда қўзғатилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё