Ҳакамни калтаклаган турк клуби президенти 5 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш202
Ҳакамни калтаклаган турк клуби президенти 5 йилга қамалди

Футбол бўйича Туркия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган «Ризеспор» билан ўйиндан сўнг ҳакам Ҳалил Умут Мелернинг юзига мушт туширган «Анқарагужу» клуби президенти Фарук Кожа беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, у футболдан умрбод четлатилган.

Ҳакамни тепкилашда қатнашган шахслар ҳам жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, «Анқарагужу» ФК 2,2 млн лира жаримага тортилди ва 5 та ўйинни томошабинларсиз ўтказадиган бўлди.

Душанба куни Анқарада бўлиб ўтган “Анқарагужу” ва “Ризеспор” жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидан якунланган, мезбон жамоа 90+7-дақиқада жавоб голини ўтказиб юбориб уч очкони бой берганди. ОАВга кўра, арбитр ўйинга бунча вақт қўшиб бермаган, қолаверса, у ўйин давомида анқараликларнинг икки голини бекор қилган. Буларнинг барчаси клуб президентини ғазаблантирган ва у ҳакамдан ўч олиш учун муштларини ишга солганди.

Ҳодисадан сўнг Туркиядаги барча футбол ҳакамлари бойкот эълон қилган, Туркия футбол федерацияси барча лигалардаги ўйинларни номаълум муддатга қолдиришга мажбур бўлганди.

Халқаро резонансга сабаб бўлган воқеадан сўнг зўравонликда қатнашган барча шахсларга нисбатан жиноят иши очилгани айтилганди. Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам бу воқеага муносабат билдирганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?