date
views 301

Давлат Думаси Россиядаги меҳнат мигрантлари муаммолари билан шуғулланади

Давлат Думаси Россиядаги меҳнат мигрантлари муаммолари билан шуғулланади

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин 14 декабр куни бўлиб ўтган тўғридан-тўғри мулоқот чоғида мамлакатда меҳнат миграцияси муаммолари билан шуғулланувчи махсус орган яратишга чақирди

«Бизга бу муаммони тўлақонли кўриб чиқадиган ва ҳар бир жиҳатига тезкорлик билан ечим топадиган махсус орган керак. Бу жуда кўп иш, лекин мен барча йўналиш ва даражадаги ҳокимият вакилларининг эътиборини бунга қаратмоқчиман, биринчи навбатда, биз маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳисобга олишимиз керак — Россия фуқароларини», деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, мигрантлар келаётган давлатлар билан олдиндан иш олиб бориш керак.

«У ерда рус тили мактаблари, университетларимиз филиаллари очилмоқда. Ўқитувчиларни юборишимизни, бу дастурларни кенгайтиришимизни, дарслик жўнатишимизни талаб қилишмоқда. Аммо мигрантлар Россия халқларининг қонунлари ва анъаналарини ҳурмат қилиши керак. Ҳокимият уларни назорат қилиши ва қонунбузарликларга зудлик билан барҳам бериши керак», деди у.

Шу билан бирга, мигрантларга инсонпарвар шароит яратиш зарурлигини ҳам таъкидлади.

«Бу одамларни, болаларни, мигрантларнинг турмуш ўртоғини бутунлай ташлаб қўйсак яхши бўладими? Бу нимага айланади? Биз уларга таъсир қилганимиз маъқул», деди Путин.

Унинг ортидан Россия Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая миграция масалалари бўйича фракциялараро ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди. Унинг таркибига нафақат Давлат Думаси фракциялари, балки ижро этувчи ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳам киради.

Ишчи гуруҳ миграциянинг асосий муаммоли масалаларига қўшимча ечимлар топади. Ирина Яровая фикрича, бу масалалар нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари нуқтаи назаридан, балки иқтисодий талаблар ва ижтимоий мувозанат билан боғлиқ ҳолда ёндашишни талаб қилади.

«Миграция масаласини сиёсийлаштириб, агрессив даражага олиб чиқмаслик керак. Бу жуда нозик мавзу, у Россия иқтисодий ривожланиши заруратидан келиб чиқиб, профессионал нуқтаи назардан кўриб чиқилиши керак», деди Яровая.

Мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда мигрантларни ишга қабул қилаётган Россия корхоналари уларнинг рус тилини яхши билмаслиги, таълим даражаси ва касбий маҳорати пастлиги, миллий хулқ-атворнинг ўзига хос хусусиятлари, умумий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, бошқа шароитларга мослашишда қийинчиликлар каби муаммоларга дуч келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Давлат Думаси Россиядаги меҳнат мигрантлари муаммолари билан шуғулланади