22:43 / 01.01.2024
233

Жо Байден Америкадаги вазиятни дунёдаги ‘‘энг яхшиси’’ деб атади

Жо Байден Америкадаги вазиятни дунёдаги ‘‘энг яхшиси’’ деб атади

Фото: Google Images

Жо Байден телебошловчи Райан Сикрестга берган қисқа интервьюсида ватандошларини Янги йил билан табриклар экан, АҚШ дунёнинг етакчи давлати бўлиш учун бошқаларга қараганда яхшироқ ҳолатда эканини айтиб ўтди.

‘‘Умид қиламанки, америкаликлар биз дунёнинг етакчи давлати бўлиш учун бошқа давлатларга қараганда яхшироқ ҳолатда эканлигимизни яхши тушуниб турибди’’, — деб таъкидлади Жо Байден.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳозир ўсишда. Мамлакат фуқаролари “яхши яшаш учун пул топишга қодир”. Ўтаётган йилда 14 миллиондан ортиқ киши учун иш ўринлари яратилди.

Тhe Hill нашрининг хабар беришича, Байден оиласи билан Янги йилни Кариб денгизидаги оролда нишонламоқда ва суҳбатнинг ўзи 30 декабрь куни ёзиб олинган.

The New York Post газетасининг таъкидлашича, 81 ёшли АҚШ президенти Жо Байден ўтаётган йилда 138 кун Вашингтонда бўлмаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё